ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Енгил саноат бу йил қарийб $232 млн. маблағни ўзл...

Енгил саноат бу йил қарийб $232 млн. маблағни ўзлаштиради

2016 йил  бошигача  $231,92 млн.дан ортиқ қийматдаги 31та инвестициявий  лойиҳани  якунлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг муваффақиятли амалга  ошиши 4,2 минг  янги  иш ўрнини ташкил этиш имконини беради.

2015-2019 йилларда ишлаб  чиқаришни тизимли  янгилаш, модернизация қилиш,  диверсификациялашни таъминлаш  бўйича чора-тадбирлар  дастури яқин истиқболда тармоқ учун муҳим дастуриламал бўлиб қолди. Унда маҳаллий хом ашёни  ички  ва дунё бозоридаги талаб даражасида тайёр ва ярим тайёр маҳсулот сифатида чуқур қайта  ишлаш, жумладан бўялган калава, газлама, трикотаж, тикувчилик, пойафзал ва чарм- галантерия буюмларини тайёрлаш орқали тўқимачилик саноати структурасини яхшилаш  тадбирлари  кўзда  тутилган.

Дастурга  кўра, етакчи хорижий ҳамкорлар  билан янги  корхоналар барпо  этиш ва фаолият олиб бораётган ишлаб  чиқариш корхоналарини модернизациялаш, техник  ва технологик  янгилаш  бўйича 58 та лойиҳани  амалга  ошириш  режалаштирилган,  шу билан  бирга чет эл инвестицияси жалб  этилган ҳолда 21та  истиқболли  лойиҳа амалга оширилади.Улар  орасида Элликқалъа ва Қўнғирот  пахта   заводлари базасида, Буҳоро вилоятининг Жондор  ва Ғиждувон туманларидаги  қурилиши тугалланмаган объектларда тўқимачилик  комплекслари ташкил  этиш, «Индорама Коканд текстиль».тўқимачилик  корхонасини  янада ривожлантириш каби  чора-тадбирлар  бор.

Ўзбек тўқимачилик  маҳсулотлари учун  асосий  экспорт  бозори МДҲ, биринчи навбатда Россия Федерацияси, шунингдек Европа Иттифоқи, Жанубий Корея ҳисобланади.Араб  мамлакатларига экспортни кенгайтириш  учун  ҳам яхши  имкониятлар  бор. Сўнгги пайтларда мамлакатимиз корхоналари ўзлари учун у қадар  анъанавий  бўлмаган Жанубий Америка, Канада  ва Америка Қўшма Штатлари  бозорларини ҳам ўзлаштиришга  киришдилар. Мустақиллик  йилларида тармоққа  $2,1 млрд.дан ортиқ инвестиция  жалб  этилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей