ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Душанбеда Ўзбекистон савдо уйини очиш режалашти...

Душанбеда Ўзбекистон савдо уйини очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон  томони  Тожикистон  пойтахтида Ўзбекистон  савдо уйини очиш ва  кенг ассортиментдаги  маҳсулотлар  еткзаиб беришга  тайёр  эканлигини  билдирди, деб  хабар  қилади Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП) сайти.

2015 йил  5 декабрда  Тожикистон Республикаси ССП  раиси Шариф Саид  Ўзбекистон делегацияси билан учрашди. Учрашувда  икки мамлакат тадбиркорлари  ва тижорат доиралари  ўртасида жипс  алоқалар ўрнатиш  ва Душанбеда Ўзбекистон Республикаси  савдо уйи очиш билан боғлиқ кенг қамровли  масалалар  муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик бизнесменлар  Тожикистон пойтахтида  Ўзбекистон  Савдо уйини очишга  ва қўшни республикага турли  товарлар  етказиб берилишини  ташкиллаштиришга  тайёр  эканликларини  билдирдилар. Жумладан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги,электр техника, кимё саноати маҳсулотлари, тайёр  тўқимачилик  товарлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар  ва бошқа товарлар  етказиб берилиши  таклиф  этилди.   

«Биз  иқтисодий  ҳамкорликнинг  барча соҳалари, жумладан, гидроэнергетика, тоғ-кон, машинасозлик, рангли металлургия, қурилиш, транспорт ва коммуникация, аграр-ишлаб чиқариш  комплекси, юқори технологиялар, енгил, озиқ-овқат саноати, шунингдек туризм, соғлиқни сақлаш  ва таълим йўналишлари  бўйича  мулоқот  олиб боришга тайёрмиз»,– деб таъкидлади Тожикистон ССП  раиси  Шариф Саид.

Шариф Саид  шунингдек,  Шнахай Ҳамкорлик  ташкилоти  линияси  бўйича Ўзбекистон ССП билан ҳамкорлик  тўғрисида  ҳам сўзлаб берди. Савдо-саноат  палатаси  раҳбари  икки  томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш мақсадида  Душанбеда  Ўзбекистон  саноат маҳсулотларининг универсал кўргазмаси ва икки  мамлакат  бизнес  форумини  ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишни   таклиф  қилди.

 

Унинг таъкидлашича, бунда «бир-биримиз билан  кўпроқ  учрашиш, мулоқотда бўлиш ўзаро манфаатли бўлган  масалаларни  ҳал этиш имкониятига  эга бўлиш учун тадбиркорлик  тузилмаларининг доимий  алоқалари  муҳим аҳамият  касб  этади».

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей