ru en ўз
1 USD = 7997.95  
1 EUR = 9396.79  
1 RUB = 128.37  
ru en ўз

Ўзбекистон илк маротаба Канн фестивалида тақдим этилмоқда. "Ахборот" дастурининг репортажини порталимизда томоша қилинг.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Давлат инвестицион дастури реализациясининг эскирг...

Давлат инвестицион дастури реализациясининг эскирган амалиёти тўхтатилди

Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошидаги пресс-холлда ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида маъруза қилди ҳамда журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб қайтарди.

«Ўзбекистон келажаги чет эл инвестицияларисиз бўлиши имконсиз, ҳозир биз буни яхши тушунамиз. Агар биз чет эллик инвесторлар ишонадиган инвестицин муҳит яратмасак, бунинг бари бефойда бўлади. Валюта бозори либерализацияси даромад репатриацияси масаласини ҳал қилди — ортга йўл йўқ, жараён бошланди. Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити такомиллаштириб борилади, қонунчилик билан шундай белгиланадики, ҳеч ким ҳеч қачон инвестордан ҳеч нарса тортиб ололмайди, бунинг иложи йўқ», — таъкидлади Суҳроб Холмуродов.

“2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 1,4 баробарга ўсиб, 2,4 млрд доллардан ошди. Бунда умумий инвестиция ҳажмида хорижий инвестицияларнинг улуши ўтган йилдаги 15,3 фоиз ўрнига 20,4 фоизни ташкил этди. Биз пухта режалаштириб, узоқ муддатли ғояларни ва инвестиция мақсадларини шакллантиришнинг ягона концепциясини қўлламасдан туриб ҳар йилгидек инвестицион дастурларни қабул қилишдек эскирган амалиётдан воз кечдик», — деди бош вазир ўринбосари ўз нутқида.

Унинг таъкидлашича, эндиликда 10−15 йилга мўлжалланган давлат дастурлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тузилиши, у турли манбалар, жумладан чет эл инвестициялари ва кредитларидан маблағ тўплаши маълум қилинди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей