ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Чирчиқ ва Янгийўлда 100 яқин объектлар жонлантири...

Чирчиқ ва Янгийўлда 100 яқин объектлар жонлантирилади

Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган хатловлар Янгийўл туманида аввал хусусийлаштирилган, бироқ бугунги кунда бўш турган 23 та объект мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур объектларнинг жами қурилиш майдони 50,0 минг квадрат метрни, эгаллаган ер майдонлари эса 20,6 гектарни ташкил этади.
Ҳозирда туман ҳудудидаги мазкур 23 та объект негизида мулкдорлар томонидан янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилган.

Қўмита ўтказган хатловлар Чирчиқ шаҳри ҳудудида ҳам аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда бўш турган 70 та объект мавжудлигини кўрсатди. Мазкур объектларнинг жами қурилиш майдони 235,0 минг квадрат метр, эгаллаган ер майдонлари 50,0 гектарни ташкил этади. Улар қаторида собиқ пойафзал ва парранда фабрикалари ҳам бор.

Чирчиқ шаҳридаги бўш объектлардан 34 таси негизида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилди.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей