ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бутунжаҳон банки Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзга...

Бутунжаҳон банки Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 14 миллион АҚШ доллари ажратади

Бутунжаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши “Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш дастури”нинг биринчи босқичини молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан 38 миллион АҚШ доллари ажратишни маъқуллади.

Бутунжаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, минтақавий дастурнинг дастлабки фазаси доирасида 9 миллион АҚШ доллари Тожикистонга, 14 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга ва 15 миллион АҚШ доллари минтақавий фаолиятни амалга оширишга сарфланади. У Орол денгизини қутқариш халқаро фондининг Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади.

«Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш дастури» иқлим ўзгаришлари рисклари ҳақидаги маълумот ва билимлар базасини кучайтириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари учун бирламчи бўлган секторларда иқлим омилларини ҳисобга олувчи инвестицияларни жорий қилиш мақсадида қишлоқларга молиявий ва техник кўмак тақдим этиш имконини беради.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей