ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бутунжаҳон банки 2020 йилга қадар Ўзбекистонга 4 м...

Бутунжаҳон банки 2020 йилга қадар Ўзбекистонга 4 миллиард АҚШ долларигача бўлган маблағни ажратишни мўлжалламоқда

Айни пайтда Ўзбекистон ва Бутунжаҳон банки гуруҳи ўртасида 2016-2020 молия йилларига мўлжалланган ҳамкорлик копцепцияси тайёрланмоқда. Мазкур ҳалқаро ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатносида ушбу концепцияни ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради uzreport.uz сайти.

Таъкидланганидек, ҳамкорлик концепцияси Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларининг ҳар томонлама таҳлили, шунингдек, мамлакат тараққиётининг узоқ муддатли устувор йўналишлари ва ўрта ҳамда қисқа муддатли эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон ва Бутунжаҳон банки ўртасида ҳамкорлик стратегияси биринчи марта амалга оширилаётгани йўқ. Бундан аввалги стратегия 2012-2015 молия йилларини қамраб олган ва у муваффақиятли амалга оширилган. Унга кўра, иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, сув таъминоти, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларда 12 та сармоявий лойиҳани молиялаштириш учун Бутунжаҳон банки гуруҳи томонидан 1,5 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ ажратилган.

Таъкидланишича, концепция вазифалари Ўзбекистоннинг миллий устуворликларига қараб аниқланади. Рақобатни ошириш, саноат тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш, шунингдек, хусусий сектор ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш кабилар мамлакатимизнинг энг муҳим устуворликларидан ҳисобланади.

2016-2020 молиявий йилларга мўлжалланган янги дастур ўтган йилларга нисбатан кўп маблағлар ажратиш назарда тутилган. Молия пакети қиймати эса  3,5 дан 4 миллиард АҚШ долларигача бўлган маблағни ташкил қилади.

Ҳамкорлик стратегияси нафақат молиялаш, шунингдек, техник кўмак, иқтисодий ва соҳавий тақдидотларни ҳам кўзда тутади. Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда таҳлилий ва консултатив дастурлар амалга оширилади. Маслаҳатлашув сентябрь ойида бошланди. Бундан ташқари, октябрь  ойининг бошидан бери онлайн маслаҳатлашувлар ҳам ўтказилмоқда. Истаган киши 3 ноябрга қадар Бутунжаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси электрон манзилига концепция бўйича таклифларини юбориши мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей