ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / BUSINESS HUB старперлар учун учрашув ташкил этади

BUSINESS HUB старперлар учун учрашув ташкил этади

BUSINESS HUBнинг биринчи амалий тадбири икки кун (31 октябрь-1 ноябрь) бўлиб ўтади.Тадбирда иштирок этиш учун www.bhb.uz сайтида электрон шакл орқали рўйҳатдан ўтиш мумкин.

31 октябрь куни соат 14.00 дан 18.00 гача барча таклиф этилган меҳмонлар маркетинг оламига киришлари, ўз бизнесларини бозорда тўғри йўлга қўйиш, шунингдек брендлаштириш бўйича маслаҳатлар олишлари мумкин. Шу билан бирга меҳмонларга. TUNE Consulting компаниясининг бизнесдаги турли жараёнларни оптималлаштириш ва автоматлаштириш бўйича янги ишланма бўлган маҳсулоти тақдимоти ўтказилади.,

1 ноябрда соат 14.00 дан 18.00 гача меҳмонлар бизнеснинг асосий ҳуқуқий формалари, бошланғич босқичда кўп учрайдиган хатоларни қандай қилиб содир этмасликни ва бухгалтерияни тўғри юритиш сирлари ҳақида билиб оладилар. Бу ҳақда BUSINESS HUBнинг ҳуқуқ ва бухгалтерия бўйича экспертлари сўзлаб берадилар.

Иккинчи куннинг ва биринчи амалий тадбирнинг якуни бўйича Ўзбекистон савдо саноат палатаси вакили сўзга чиқади Учрашув тадбиркорлар ва экспертларнинг нетворкинг доирасидаги фаолияти билан тугайди.

Эслатиб ўтамиз, BUSINESS HUBнинг ишчи учрашувларида қатнашиш бепул. Маълумот:

Тадбир мавзуси; «Бизнесга кириш»

Ким учун: Стартаплар ва бошловчи тадбиркорлар.

Тадбир манзили. Lotte City Hotel TashkentPalace (Тошкент ш., БуюкТурон к.,, 56)

Ўтказиш куни(31 октябрда 1 ноябргача

Ўтказиш вақти: 14:00 дан 18:00гача.

Сайтдан рўйҳатдан ўтиш учун ҳавола,: www.bhb.uz

Маълумот учун телефонлар: (998 71) 200 50 10, (998 93) 546 84 06 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей