ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Бойсунда шамол электр станцияси қурилади

Бойсунда шамол электр станцияси қурилади

Сурхондарё вилоятини 2019-2030 йилларда ривожлантириш Концепцияси доирасида амалга ошириладиган янги лойиҳа истеъмолчиларга арзон ва ишончли электр энергияси етказиб беради. Уни Туркиянинг “ETKO CO ENERJI A.S” компанияси бунёд этади.

Айни пайтда техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётган лойиҳани 2020 йилгача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, тоғли туманда шамолдан арзон электр энергияси олиш учун қулай имконият мавжуд. Бу ерда 600 мВт. электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган йирик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Бойсун ва Шеробод туманларидаги истеъмолчиларни муқобил электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифати янада ошади, энергия узилишларига тўлиқ чек қўйилади. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей