ru en ўз
1 USD = 8146.38  
1 EUR = 9965.47  
1 RUB = 143.97  
ru en ўз
Добро пожаловать на обновленный Uzbekistan today
Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Боявут туманида замонавий агромажмуа юзага келади

Боявут туманида замонавий агромажмуа юзага келади

Сирдарё вилоятининг Боявут туманидаги экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агромажмуа кенгайтирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқ қарорида “ЎЗбек Республика товар-ҳомашё биржаси” АЖ Сирдарё вилояти Боявут туманидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик техникасини сақлаш, уларга сервис хизматини кўрсатишга ихтисослаштирилган “Боявут тезкор мадад” МЧЖ 

2 млрд. 800 млн. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатган. Ушбу сумма МЧЖ низом жамғармасига киритилган ва биржа унинг қатнашчиси бўлди.
Биржага қўйидаги топшириқлар берилган: МЧЖ негизида замонавий агромажмуани ташкил қилиб, юқори технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, консервация қилиш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, 2017-2018 йилларга мўлжалланган агромажмуанинг экспорт имкониятларини янада ошириш ва янги ишчи ўринларини ташкил қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей