ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Асака” банки Корея банклари билан 695 млн. АҚШ до...

“Асака” банки Корея банклари билан 695 млн. АҚШ доллари миқдорида молиявий ҳужжатларни имзолади

Жорий йил 26 май куни Сеулда ўтказилган ўзбек-корейс бизнес-форуми доирасида “Асака” банки томонидан учта Корея банки билан умумий қиймати 695 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ҳужжатлар имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар Корея компаниялари иштирокида инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун имзоланди. Улар “The Export-Import Bank of Korea” (525 миллион АҚШ доллари), “Korea Exchange Bank” ( 100 миллион АҚШ доллари), “SMBC, Seoul Branch” (70 миллион АҚШ доллари).

Мазкур расмий делегация таркибида Бошқарув раиси Арипов Қаҳрамон Турсунович бошчилигидаги “Асака” банки вакиллари иштирок этди, деб хабар беради asakabank.uz сайти.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей