ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Акциядорлик жамиятларида хорижлик инвесторлар улуш...

Акциядорлик жамиятларида хорижлик инвесторлар улушининг энг кам миқдори 15 фоиздан кам бўлмаслиги лозим

Жорий йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Акциядорлик жамиятларига хорижлик инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга биноан, акциядорлик жамиятларида хорижлик инвесторлар улушининг энг кам миқдори 15 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. 
Қарорда қайд этилишича, устав капиталида хорижлик инвесторлар улуши 15 фоиздан кам ҳажм мавжуд бўлмаган акциядорлик компаниялари 2016 йилнинг 1 июлига қадар муддатда қабул қилинган талабларни қайтадан таъминлашлари керак.

 

Янги тартиб фақатгина стратегик хом ашёларни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятни олиб борувчилар, шунингдек, табиий монополия ва назорат қилинувчи нархлардаги ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар ва хизматлар етказиб берувчиларига тегишли бўлмайди. 

Белгиланган муддатда қарор талабларини бажармаган акциядорлик жамиятлари бошқа ташкилик-ҳуқуқий шаклга ўтказилиб, солиқ имтиёзлари ва преференциялардан маҳрум қилинади.

Устав капиталида хорижий сармоядорлар улуши 15-33 фоизни ташкил этувчи акциядорлик жамиятлари юридик шахсларнинг мол-мулк фойдаси, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, ягона солиқ тўлови солиқлари, шунингдек, Республика йўл фондига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларга эга бўлади.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 1 январига қадар хорижий инвесторларнинг акциядорлик жамиятларидаги уларга тегишли бўлган акциялар учун дивидент кўринишидаги даромадлари ҳам солиқ солишдан озод қилинади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей