ru en ўз
1 USD = 8325.59  
1 EUR = 9413.74  
1 RUB = 124.7  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / «AIR PRODUCTS»: Ўзбекистонга киритилаётган инвести...

«AIR PRODUCTS»: Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар ислоҳотлар билан боғлиқ

Ҳамкорлик учун айнан Ўзбекистон танланишининг замирида мамлакат раҳбарияти томонидан ўзаро манфаатли халқаро алоқаларни йўлга қўйиш йўлида амалга оширилаётган салмоқли ўзгаришлар ва кенг миқёсли ислоҳотлар мужассам.

Бу ҳақда «Air Products» (АҚШ) компанияси президенти Сейфи Гасеми Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султонов билан музокара чоғида маълум қилди. Учрашувдан сўнг С.Гасеми журналистларга интервью берди.

– Жаноб Гасеми, аввало компаниянгиз ҳақида маълумот берсангиз.
– Биринчи галда Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Компаниямиз фаолиятига 75 йил бўлди. Дунёнинг 50 мамлакатида қарийб 15 минг ходимимиз хизмат қилади. Бугунги кунда компаниянинг капиталлашуви 35 миллиард долларни ташкил қилмоқда. «Air Products» фаолиятининг асосий йўналиши кимё, металлургия ва озиқ-овқат саноати соҳаларида хизматлар кўрсатишдан иборат.
Стратегиямиз – фаолиятимизни кенгайтиришдан иборат. Яқинда янги стратегик тадқиқот ўтказиб, Хитой, Россия, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда фаолиятимизни йўлга қўйишга қарор қилдик. Марказий Осиё минтақасида ҳамкорлик учун айнан Ўзбекистон танланишининг асосий сабаби мамлакатингизда очиқликни таъминлаш ва инвестициялар жалб қилиш йўлида амалга оширилаётган салмоқли ўзгаришлардир.
Фаолиятимиз модели фақат ускуналар етказиб бериш, яъни "келдинг, сотдинг ва кетдинг" қабилидаги ҳамкорликни кўзда тутмайди. Биз муайян мамлакатга узоқ муддатли инвестиция киритишни мақсад қилганмиз. Бу борада Ўзбекистон энг қулай мамлакат бўлиб, таъкидлаганимдек, бу ерда муваффақиятли бизнес юритиш учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар рўй бермоқда, буларнинг барчаси қароримиз тўғрилигига ишонч ҳосил қилишимизга асос бўлди. «Air Products» мамлакатингизда нефть, газ ва металлургия саноатини ривожлантиришда керакли бўлган ноёб технологияларга эга.

– 2018 йил 24-26 май кунлари бўлиб ўтган XXII Санк-Петербург халқаро иқтисодий форуми чоғида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Air Products» ўртасида «Метанолдан олефин олиш» (МОО) лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Унинг истиқболлари ҳақида нима дея оласиз?
– Дарҳақиқат, мен жаноб Султонов билан Санкт-Петербургдаги халқаро форум чоғида учрашган эдим. Биз дастлабки муҳокамалар ўтказиб, ўзаро англашув меморандумини имзоладик. Мамлакатингизга келишимнинг асосий сабаби ҳам шу.
МОО бўйича муҳокама қилинган лойиҳанинг истиқболи порлоқ. Бундан ташқари, биз бошқа лойиҳаларни ҳам кўриб чиқдик. Янада яқин ҳамкорликка тайёрмиз.

– «Air Products» компанияси Ўзбекистонда саноат газлари (жумладан, кислород, азот, аргон, водород, синтез гази ва бошқалар) ишлаб чиқариш, қўллаш ва дистрибуция қилишга қизиқиш билдирди. Ишчи гуруҳнинг илк йиғилиши саноат газлари ишлаб чиқариш аудитини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Ушбу аудитни ўтказиш муддати қандай? Ўзбекистонда саноат газлари ишлаб чиқариш бўйича қачон қарор қабул қилинади?
– Биз юртингизда саноат гази ишлаб чиқариш, уни қўшни мамлакатларга етказиб бериш бўйича компания ташкил қилиш учун Ўзбекистонга сармоя киритиш ниятини билдирдик.
Компаниямизнинг етакчи мутахассислари ва ҳукуматингиз вакилларини жалб қилган ҳолда аниқ вазифаларни муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ишчи гуруҳ Ўзбекистон ҳудудида мавжуд имкониятларни ўрганади, маркетинг тадқиқотлари ўтказиб, "Йўл харитаси" ишлаб чиқади.
Истиқболдаги режа ва ҳаракатларни белгилаб олиш учун икки ойдан сўнг қайтишни мўлжалламоқдамиз.

– «Air Products» «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлик доирасида бошқа сармоявий лойиҳаларни кўриб чиқишни режалаштираяптими? Ҳамкорликни кенгайтириш мумкин бўлган йўналишлар мавжудми?
– Қайд этганимдек, «Air Products» ҳозирги пайтда МОО лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари ҳавони ажратувчи қурилма ишлаб чиқарадиган компания билан ҳамкорликда Қашқадарёда GTL заводини қуриш лойиҳасида иштирок этмоқдамиз. Шунингдек, келишувга кўра, ишчи гуруҳ икки томон учун ҳам бирдек манфаатли win-win моделига асосланиб, янги таклифлар ишлаб чиқади.

– Ўзбекистондаги замонавий инвестицион муҳит ҳақида қандай фикрдасиз? Мамлакатимиз раҳбариятининг уни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?
– Мамлакатингиз Президенти томонидан амалга оширилаётган, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳот ва ташаббуслар бизда катта таассурот уйғотди. Хусусан, бюрократия ва коррупцияга барҳам бериш, валюта бозорини эркинлаштириш каби ишларни алоҳида қайд этмоқчиман. Таъкидлаш жоизки, музокара чоғида жаноб Султонов билан мамлакатингизга тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, компаниямиз Ўзбекистоннинг турли ташкилотлари билан биргаликда лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей