ru en ўз
1 USD = 8188.33  
1 EUR = 10057.73  
1 RUB = 140.96  
ru en ўз
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақдаги репортажни порталимиздаги "Ахборот" дастурида томоша қилишингиз мумкин.
Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Аграр комплексда кластерлар ривожланмоқда: ҳосилда...

Аграр комплексда кластерлар ривожланмоқда: ҳосилдан маҳсулотгача

Бугун “Global Invest Import” компаниясининг қуруқ мевалари ва сабзавотлари “Premium Agro Product” бренди остида Туркия, Австрия, Германия, Белгия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Келгусида "Глобал Инвест Импорт" базасида барча ишлаб чиқариш жараёнларини ўз ичига олган кластерлар яратилади: экин етиштиришдан тайёр маҳсулот экспорт қилишгача. Корхона учун ҳозирда Тошкент вилоятида 250 гектар суғориладиган ер ажратиб берилган.

– Қуритилган кўкат, қалампир, саримсоққа Европа мамлакатларида талаб катта, – дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Нематулло Ҳасанов. – Шунинг учун биз айнан мана шу маданийлаштиришдан бошлашга қарор қилдик. Қисқа вақт ичида сабзавотлар ҳам етиштирамиз. Режада мевали боғларни яратиш ҳам бор. Ушбу амалиёт маҳсулот сифатига ҳамда товарларнинг таннархини пасайишига сезиларли даражада таъсир қилади. Қишлоқ хўжалигида ҳали кўплаб заиф жойлар мавжуд, шароит ва имтиёзлар фақатгина фаолиятни янада кенгайтиришга ёрдам беради.

Жорий йилнинг март ойигача компания ҳудудида совутиш, калибрлаш ва қадоқлаш, мева, сабзавот, музлатиш камералари, кўкатлар, гилосни совутиш учун махсус тизимларни ўз ичига олган умумий ҳажми 3 минг тоннагача бўлган универсал совутиш комплексини ишга туширилади. Замонавий музлатгичлар, уч ойлик сақлашни кафолатлайдиган бошқа камералардан фарқли ўлароқ, олти ойдан бир ярим йилгача маҳсулотларнинг қимматбаҳо хусусиятлари ва хушбўй сифатларини сақлайди.

– Сабзавотларни тўғри музлатиш маҳсулотдаги фойдали микроэлементлар ва витаминларни сақлашнинг кафолидир, – дейди Неъматулло Ҳусанович. – Лойиҳанинг учинчи босқичида барча турдаги экинларни “шокли совутиш” учун замонавий линияни сотиб оламиз ва ўрнатамиз. Музлатилган маҳсулотларга, айниқса, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда талаб кучли. Биз уларни гилос, қулупнай, қовун, ўрик, шафтоли ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашимиз мумкин.
Компания жорий йил учун йиллик буюртмани таъминлаб, бир миллион долларга экспорт шартномаларини имзолади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей