ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Афғонистон Ўзбекистон билан темирйўл соҳасида ҳам...

Афғонистон Ўзбекистон билан темирйўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқчи

Хабарда қайд этилишича, Афғонистон президенти яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюради.

Афғонистон савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўзаро англашинув тўғрисида 16 та меморандум имзоланади.

Шунингдек, томонлар Мозори Шарифни Ҳирот билан боғловчи темирйўлини қуриш тўғрисида ўзаро англашинув меморандумини имзолайди.

Афғонистон савдо-саноат палатаси вакили Саям Пасарлай ҳужжатлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда транзит соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга йўналтирилганлигини таъкидлаган.

Афғонистон темирйўллари маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Абдул Бари Седдики таъкидлашича, ушбу лойиҳани амалга оширилиши Ўзбекистонга тўғридан тўғри Эрон портларига чиқиш имконини беради.

Лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон ўртасида савдони кўпайтириш имконини беради. Яна битта линия Мозори Шариф билан Кундуз ўртасида қурилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей