ru en ўз
1 USD = 8226.1  
1 EUR = 9470.71  
1 RUB = 125.76  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Абдулла Арипов: “Мамлакатнинг иқтисодий ривожи ва...

Абдулла Арипов: “Мамлакатнинг иқтисодий ривожи ва жаҳон майдонида рақобатбардошлигини ошириш рақамли иқтисодиётнинг самарали шаклланиши ҳамда тараққиётига боғлиқ”

МДҲ мамлакатларининг бундан кейинги иқтисодий ривожи ва жаҳон майдонида рақобатбардошлигини ошириш рақамли иқтисодиётнинг самарали шаклланиши ҳамда тараққиётига боғлиқдир. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» форумида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, турли мамлакатларда рақамли иқтисодиёт ҳар хил йўллар ва суръатлар билан ривожланади, бу табиий жараён. Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ривожланишининг барча моделлари учун умумий хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу инновацияларни ривожлантириш учун қулай шароитлар мавжудлиги, инвестициялар миқдоридир.

Ариповнинг таъкидлашича, Ўзбекистон президенти томонидан 2018 йил фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди, махсус давлат дастури қабул қилинди. Ўзбекистон рақамли трансформация босқичига кирди - инновацион марказ яратилди, электрон ҳукумат ривожланмоқда, фуқароларга ягона давлат хизматлари портали орқали кўплаб интерфаол хизматлар тақдим этилмоқда.

«Анъанавий молия институтлари ва инновацион компаниялар ўртасида молиявий технологиялар соҳасида интеграцион ҳамкорлик учун қўшма платформани яратиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳамкорлик мамлакатларимиз молия бозорларида рақамли инновацион маҳсулотларни биргаликда татбиқ этишни ташкил қилиш, шунингдек, блокчейн, очиқ маълумотлар ва бошқа технологияларни қўллаш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқиш имконини беради», - деди Абдулла Арипов.

Шунингдек, у ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари барча МДҲ давлатлари учун долзарб эканлигини ҳамда Ўзбекистон қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей