ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2016 йилнинг охирига қадар “Ягона ойна” божхона ах...

2016 йилнинг охирига қадар “Ягона ойна” божхона ахборот тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда 2016 йилнинг бошига “ягона ойна” тизимини синовдан ўтказиш, 2016 йилнинг охирига қадар эса уни тўлиқ фойдаланишга киритиш режалаштирилган. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бошқармаси бошлиғи Абдусобиржон Саидов шу ҳақда маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу лойиҳа Жанубий Корея ҳукуматининг 5,5 миллион долларлик гранти ҳисобига амалга оширилмоқда. Жанубий Корея томонидан Корея Ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Ўзбекистон томондан Давлат божхона қўмитаси мазкур лойиҳанинг ижрочи агентликлари ҳисобланади.

Ҳамкорликдаги тадқиқотлар натижаларига кўра, “KOICA” мутахассислари томонидан 2014 йилда мастер-режа тақдим қилинди ва 2015 йилнинг биринчи чорагида “ягона ойна” тизими дастурий таъминоти намойиш қилинди. Айни пайтда “KOICA” мутахассислари томонидан дастурий таъминот ва ахборот хавфсизлиги тизимини ниҳоясига етказиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ягона ойна” ягона божхона ахборот тизимини ҳаётга татбиқ қилиш орқали божхона хизматини модернизация қилиш бўйича лойиҳа Ўзбекистонда экспорт-импорт ва транзит операцияларини тартибга солиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.

Янги тизим ёрдамида маъмурий тартиботлар оптималлаштирилади ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда жалб қилинган муассаса ва ташкилотлар ўртасида ахборот алмашишнинг самарали механизми эвазига маҳсулотларни экспорт-импорт қилишдаги тўсиқлар камайтирилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей