ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2016 йилнинг март ойида “Ангрен-Поп” темир йўл лин...

2016 йилнинг март ойида “Ангрен-Поп” темир йўл линияси ишга туширилади

Ўзбекистонлик темирйўлчилар 2016 йилнинг март ойи сўнггига қадар “Ангрен–Поп” электрлаштирилган темир йўл линиясини ишга туширишни режалаштиришмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти вакили шу ҳақда маълум қилди.  

Унинг айтишича, Наврўз байрами арафасида Ангрен –Поп линияси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Айни кунда бу иш компаниянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Янги йўл фойдаланишга топширилганидан сўнг ундан дастлаб юк поездлари ҳаракатлади. Сўнгра эса йўловчиларни ташиш бошланади.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, янги йўналишнинг очилиши Хитой – Ўрта Осиё — Европа халқаро темир йўл транзит коридори ташкил қилинишини билдиради.

Янги йўл қурилиши 2013 йилнинг ўртасида бошланган бўлиб, унинг узунлиги 123,1 километрни ташкил қилади. Йўлни 2016 йилнинг сентябрида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган эди. Унинг ажралиб турадиган томони шундан иборатки, янги термир йўл баландлиги 2,2 минг метрдан ортиқ бўлган “Қамчиқ” довони орқали ўтган. Довондан ўтиш учун айни пайтда Хитойнинг  “China Railway Tunnel Group” компанияси билан ҳамкорликда узунлиги 19 километр бўлган туннел қурилиб битказилмоқда. Ушбу туннелнинг нархи 455 миллион доллардан ортиқ маблағни ташкил қилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей