ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2016 йилда Саутбой конида тоғ-кон мажмуаси қурилиш...

2016 йилда Саутбой конида тоғ-кон мажмуаси қурилиши бошланади

2016 йилда Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган Саутбой кони базасида умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этадиган қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланади. “Shindon Resources” директори Ан Жэ Енг “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига шу ҳақда маълум қилди.    

У ерда кон ишланмаси ва мажмуа қурилиши ишлари билан Ўзбекистон Давлат геология қўмитаси (49 фоиз) ҳамда Жанубий Кореянинг “Shindon Resources” (51 фоиз) компаниялари томонидан ташкил қилинган “Uz-Kor Tungsten” қўшма корхонаси шуғулланади.

– Саутбой участкасининг саноат захираси 4 миллион тонна рудани ташкил этиб, уларнинг 17 минг тоннаси вольфрамдан иборат, – деди Ан Жэ Енг.

Унинг айтишича, зарур инфратузилмалар нархи маълум. Қурилаётган объектларни электр энергияси билан таъминлаш 10 миллион АҚШ долларга тушса, тузсизлантириш ва сув таъминоти тизими учун 15 миллион АҚШ доллари сарфланади. Шунингдек, 2,5 миллион АҚШ доллари эвазига газ қувурлари ётқизилиши ҳам кўзда тутилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари