ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2016 йилдан Самарқанд вилоятида MAN автобуслари иш...

2016 йилдан Самарқанд вилоятида MAN автобуслари ишлаб чиқарила бошланади

2016 йилнинг февраль ойидан бошлаб “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси  паст полли “MAN A22” шаҳар автобусларини серияли тарзда ишлаб чиқаришни бошлайди. Уни ишлаб чиқариш тайёр шассига кузовни йиғиш тамойили асосида амалга оширилади. Компания вакили Ойбек Аюпов “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, айни пайтда автобуснинг биринчи намунаси ишлаб чиқарилди. Уни синовдан ўтказиш учун “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик компаниясига топширилди. Мазкур жамоат транспорти 90 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Дастлабки икки йилда 50 тага яқин автобусни ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

“Биз автобус учун тўртта босқичдан иборат маҳаллийлаштириш дастурини тайёрладик, – деди Ойбек Аюпов. – Биринчи босқич автобуснинг ўзини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришдан иборат бўлса, якуний босқич 2018-2020 йилларга мўлжалланмоқда. Бу пайтга келиб заводда кузовнинг алюмин профилларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей