ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2016 йилда Ўзбекистон 17 миллиарддан зиёд сармояни...

2016 йилда Ўзбекистон 17 миллиарддан зиёд сармояни ўзлаштиради

“2016 йилда барча молиявий манбалар ҳисобидан иқтисодиётимизга 17 миллиард 310 миллион доллар миқдоридаги капитал қўйилмалар йўналтирилиб, уларнинг 23,5 фоизини чет эл инвестициялари ташкил этади”, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон халқига йўллаган ўзининг Янги йил табригида.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда умумий қиймати 5 миллиард 500 миллион доллар бўлган 164 та йирик ишлаб чиқариш объектида қурилиш ишларини якунига етказиш ва уларни фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда. 

Шулар қаторида Толлимаржон иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 450 мегаватт бўлган иккита буғ-газ турбинаси, Ангрен иссиқлик электр станциясида 150 мегаватт қувватга эга бўлган энергия блоки қурилишини ниҳоясига етказиш, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 70 минг тонна мис ишлаб чиқарадиган металл эритиш корхонасини барпо этиш каби ўта муҳим лойиҳалар борлигини таъкидлаш лозим. 

2016 йилда хитойлик шериклар ёрдамида Қамчиқ довонини кесиб ўтадиган 19 километрлик туннель қурилишини тугатиб, Фарғона водийсини бутун Ўзбекистон билан боғлайдиган темир йўл ишга туширилиши, шунингдек, “Тошкент – Самарқанд” тезюрар темир йўл қатновининг Бухорогача етиб бориши белгиланган. 

Айни вақтда “Женерал моторс – Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида “Т-250” моделидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, Муборак газни қайта ишлаш заводида йиллик қуввати 80 минг тонна бўлган олтингугурт гранулалари тайёрлайдиган корхонани барпо этиш режалаштирилмоқда. Келгуси йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Боинг-787” ҳаво лайнерларининг энг замонавий авлодига мансуб иккита янги самолёт билан таъминланиши мамлакатимиз фуқаро авиацияси ривожини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. 

Бундан ташқари, замонавий тракторлар, янги русумдаги мобиль телефонлар, планшет компьютерлари, ноутбуклар, телевизор ва холодильниклар, кондиционерлар ҳамда бошқа маиший электр техника буюмлари, кенг турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарадиган қувватлар ҳам фойдаланишга топширилади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей