ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2015 йилнинг биринчи чорагида биржанинг барча савд...

2015 йилнинг биринчи чорагида биржанинг барча савдо платформаларида 2,01 триллион сўм ҳажмда битимлар тузилган

Тошкентда “ЎзРТХБ” АЖнинг бошқарувининг 2015 йилнинг биринчи чорак якунлари ва иккинчи чорак вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржасининг матбуот хизмати.

Жорий йилнинг биринчи чорагида биржанинг барча савдо платформаларида 2,01 триллион сўм ҳажмда битимлар тузилган. Биржа савдолари орқали 1,6 триллион сўмлик товарлар сотилиб, уларнинг товар биржасининг умумий товар айланмасидаги улуши, бошқа савдо платформаларида савдо кўрсаткичлари ўсганлиги боис, 84,5 фоиздан 80,6 фоизгача пасайди.

Хусусан, сотувлар бўйича ижобий динамика ярмарка савдолари, ҳамда давлат ва корпоратив харидлар тизими бўйича қайд этилди. Бунда ҳисобот даврида ярмарка савдолари энг юқори ўсиш суръатларини намоён этди – 32,2%, ёки 231,1 миллиард сўмгача.

Ушбу даврда хусусий тадбиркорларнинг хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди. Бу эса уларнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдоларида фаол иштирок этганлигида ўз тасдиғини топмоқда. 2015 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1,1 триллион сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган бўлиб, бу 2014 йилнинг биринчи чораги билан солиштирганда 25,5 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, улар 401,4 миллиард сўмлик ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотдилар ва ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 46,9 фоизга ўсди. Биржанинг умумий товар айланмасида тадбиркорлар томонидан тузилган битимлар ҳажмининг улуши эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,2 фоиздан 75,2 фоизгача ўсди. Тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг ўсиши республикамизнинг деярли барча вилоятларида кузатилди.

“D-xarid” давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар ҳажми 78,3 миллиард сўмгача, ёки 18,6%га ўсди, бюджет маблағларини тежалиши 22 миллиард сўмни ташкил этди ва бу 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 22,5 фоизга кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва уларнинг ҳажмидан 99 фоиз ортиғини ташкил этди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей