ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2015 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати инқир...

2015 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинати инқироз туфайли кам даромад олди

Глобал молиявий-иқтисодий инқироз Ўзбекистоннинг етакчи тоғ-кон саноати корхоналаридан бири — Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятига кучли таъсир ўтказди, дея маълум қилади корхона бош директори Александр Фармонов.

«Дунё бозоридаги нархларнинг тушиб кетиши сабабли, хусусан, бизнинг маҳсулотларимизга бўлган талабнинг пасайиши натижасида биз ўтган йил якунида кутилган миқдорда даромад ололмадик», – дейди Фармонов.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат дунёнинг барча металлургия саноати корхоналарида ҳам сезилган. Бироқ салбий бозор шароитларига қарамай, корхона йилни эришилган ижобий натижалар билан ёпишга муваффақ бўлган.

«Яхши натижага эришишимиз учун ишлаб чиқариш таннархи масалаларига алоҳида эътибор қаратишимизга тўғри келди. Комбинат бунинг уддасидан чиқа олди. Афсуски, инқироз узоқ чўзилди, шунингдек, уни яқин-орада ниҳоясига етади деб бўлмайди. Шундай бўлса-да, биз бу ҳолатга олдиндан тайёрмиз, келгусида таннарх қийматни янада камайтириш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Шу билан бирга ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турларини оширамиз», – деб таъкидлади Фармонов.

Ҳозирда комбинат 2015–2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификациялаш учун Тузилмавий ислоҳотлар учун чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда давом этмоқда. У инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ва жорий ишлаб чиқаришни қайта кўриб чиқишни назарда тутади.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятини сарҳисоб қилиш давомида шуни айта оламанки, барча қийинчиликларга қарамасдан, комбинат келгусида барқарор ишлаши учун ўз чора-тадбирларига эга. Энг асосийси мана шу», – дея қайд этиб ўтди бош директор.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистондаги мис ишлаб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланади. Республика бўйича кумуш ишлаб чиқарилишининг тахминан 90 %и, олтин ишлаб чиқарилишининг 20 %и унинг ҳиссасига тўғри келади. Комбинатнинг хомашё базасини Тошкент, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳудудидаги мис-молибден, қўрғошин-рух ва олтин, кумуш конлари захираси ташкил этади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей