ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / 2015 йилда енгил саноатга 187,3 миллион инвестиция...

2015 йилда енгил саноатга 187,3 миллион инвестиция жалб этилди

Ўтган йил якунларига кўра Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон енгил саноатига 187,3 миллион доллар маблағ жалб этилди. 2014 йил кўрсаткичлари билан таққослаганда бу 2,7 %га кўп, деб хабар беради «Ўзбекенгилсаноат» ОАЖ матбуот хизмати.

Шу билан бирга ўтган йилда 33 та янги корхоналар ишга туширилди, мамлакат бўйича 12 мингдан кўпроқ иш ўринлари яратилди.

Масалан, мамлакатимизнинг 24-йиллигига бағишлаб умумий қиймати 99 миллион доллар бўлган 18 та янги саноат корхоналари ишга туширилди. Улар 43,1 миллион долларлик экспорт салоҳиятига эга бўлиб, ташкил этилиши асносида бир неча минг янги иш ўринлари яратилди.

Ўтган йилнинг якуний натижаларига кўра корхоналар жами 188 турдаги енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарди, шундан 75 таси янги турдаги маҳсулотлардир. Айниқса, спорт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда 85 та корхона спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди, болалар спорт кийимларини ишлаб чиқариш ҳам шулар жумласидан.

Ўтган йили энергия истеъмолини камайтириш ва корхоналарга энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш тизимидаги ишлар давом эттирилди. Натижада, 2015 йилда товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун электр энергияси истеъмоли 1 миллиард сўм қийматга, яъни 6 %га камайди, табиий газ истеъмоли эса 9,8 %га ўсди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей