ru en ўз
1 USD = 8077.26  
1 EUR = 9960.07  
1 RUB = 128.01  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сот...

“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотила бошлади

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотила бошлади. Бугунги кунда биржа савдолари орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толасини экспорт қилиш учун 1 тоннали лот билан 40 та стандартлаштирилган биржа шартномалари очилган. Биржа товарини етказиб бериш шарти FCA – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ихтисослашган пахта терминаллари.

Ўтган давр мобайнида умумий суммаси 8,2 млн АҚШ долларлик 4,6 минг тоннадан ортиқ “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотилди. Пахта толаси учун ўртача котировка – 1770,3 АҚШ долларни ташкил этди. Шу жумладан 4-типдаги “Олий” класснинг биринчи навли пахта толаси учун биржа нархи бир тоннаси учун 1939,2 АҚШ долларни, 4-типдаги “Яхши” класснинг учинчи навли пахта толаси учун биржа нархи бир тоннаси учун 1744,9 АҚШ долларни ташкил этди.

Умуман олганда, “ЎзРТХБ” АЖ валюта савдо майдончасида сотиладиган маҳсулотлар номенклатураси кенгайиши миллий маҳсулотларимизни хорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралидаги №106-сонли “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” ги Қарорига асосан пахта толаси экспортга хорижий валютада норезидентларга биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича сотилади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей