ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти фаолият...

“ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти фаолияти янада такомиллаштирилади

Президент “Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Иқтисодиёт базавий тармоқларида инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида асосий пудратчи ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти (кейинги ўринларда “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти деб юритилади) ходимлари сонининг чекланганлиги ишларни ташкил этишнинг замонавий инновацион усулларини самарали жорий этиш ва муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш имконини бермаяпти.

Лойиҳа ишлари сифати ва уларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, ушбу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:

Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

лойиҳалаш ва лойиҳани бошқариш соҳасида муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, чет эл таълим муассасаларидан ва инжиниринг компанияларидан етакчи мутахассислар ва муҳандис-лойиҳаловчиларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш;

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Навоий давлат кончилик институти (кейинги ўринларда – ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари) талабалари иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтларида (кейинги ўринларда – лойиҳа институтлари) мажбурий стажировкадан ўтиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, уларда амалий машғулотлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа ишларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда чет эл инжиниринг компаниялари хизматлари ўрнини босқичма-босқич эгаллаш;

мамлакатимиз муҳандис-лойиҳаловчиларини ва бошқа мутахассисларни лойиҳалашнинг замонавий стандартларига амалий ўргатиш мақсадида иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларида контрактлар бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошираётган чет эл инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳа институтларида лойиҳа гуруҳлари ташкил этилишини амалиётга жорий қилиш;

лойиҳа ишларини сифатли бажариш учун лойиҳа институтларини зарур замонавий ташкилий техника ва асбоб-ускуналар, хорижий илмий-техник адабиётлар, жаҳондаги ихтисослаштирилган нашрлар маҳсулотлари, шунингдек, илғор дастурий маҳсулотлар билан жиҳозлаш.
“ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институти иқтисодиёт базавий тармоқларида лойиҳалаш ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, шунингдек, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтлари ўртасида юқори малакали муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилувчи орган деб ҳисобланиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий, шу жумладан чет эл таълим муассасаларининг лойиҳалашга доир амалдаги ўқув дастурларини ўрганиш асосида:

2018/2019 ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларини лойиҳалаш соҳасидаги янги малака талабларини, ўқув режаларини ва дастурларини ҳар томонлама таҳлил қилсин ва улар устидан мониторинг ўтказсин, шунингдек, уларни янада такомиллашириш бўйича чоралар кўриш;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг ўқув режалари
ва дастурларига, шу жумладан ушбу қарор 1-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳани бошқариш ва лойиҳалаш асослари бўйича дарсларни киритиш;

ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларини лойиҳани бошқариш ва лойиҳалаш асослари бўйича янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлашга доир, мазкур муассасалар талабалари учун муаллифлик машғулотлари ва мастер-класслар ўтказиш учун чет эл тадқиқот, таълим муассасалари ва инжиниринг компанияларидан етук мутахассислар ва муҳандис-лойиҳаловчиларни жалб қилишга доир амалий чора-тадбирлар режасининг амалга оширилишини таъминлаш;

“ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институтига ва лойиҳа институтларига ихсисослаштирилган олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан иқтидорли муҳандис-лойиҳаловчиларни танлаб олишда мунтазам амалий кўмаклашиш вазифалари юклатилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей