ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ ва BEICIP FRANLAB (Франция) ҳамк...

“ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ ва BEICIP FRANLAB (Франция) ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти таклифига биноан жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Франциянинг “Beicip Franlab“ компанияси делегацияси Тошкентда бўлди.

Ташриф доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашувлар ва компания бўлинмалари билан ишчи учрашувлар ўтказилиб, уларда углеводород хомашёсини қидириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

“Beicip Franlab” 1960 йилда ташкил топган бўлиб, у Франциянинг Нефть ва газ институти (IFPEN)нинг шўъба компанияси ҳисобланади.

“Beicip Franlab” геологик-қидирув ишларни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, захираларни мустақил баҳолаш, нефть ва газ конларини ўзлаштиришга оид маслаҳатлар бериш, углеводородлар қазиб олиш ва қайта ишлашни оптималлаштириш учун ечимлар топиш ва геологик-геофизик тадқиқотлар учун тегишли дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ихтисослашган дунёдаги етакчи компаниялардан биридир.

Компания 100 дан ортиқ давлатларда иш олиб боради ва 9 та халқаро бўлинмаларга эга (Москва, Париж, Алжир, Куала-Лумпур, Рио-де-Жанейро, Хьюстон, Вильяэрмоса, Абу-Даби, Кувейтда).

Учрашувлар давомида томонлар қидирув ишлари, конларни ишлаб чиқиш, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг хорижий бозорларга чиқиши ва компания мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш доирасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Учрашувлар натижалари асосида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари ва таклифлар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилди.

Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот хизмати
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей