ru en ўз
1 USD = 8068.17  
1 EUR = 9899.64  
1 RUB = 131.84  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 18-22 март кунлари қ...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 18-22 март кунлари қўшимча рейслар жорий қилади

Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатда ички туризм истиқболлари ҳақида гапирганда, бир қатор амалий саъй-ҳаракатларни, яхши натижаларни санаш мумкин. Улардан бири расмий байрамларда дам олиш кунлари муддати узайганида намоён бўлади.

Яхши биламиз, Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олиш имконига эга бўлди. Бундан мақсад: халқимиз байрамни муносиб қаршилаши, яшариш ва янгиланиш фаслида яқинлари ҳолидан хабар олиб, тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларни зиёрат қилиши, оилавий саёҳатга чиқиши учун шароит яратишдир.

Бу жараёнда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам муносиб иштирок этмоқда Хабарингиз бор, миллий авиакомпания байрам кунлари мамлакат бўйича ички рейсларда 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди ҳамда юртдошларимизнинг кўнгилли дам олишлари учун қўшимча рейслар қўйди.
Қўшимча рейслар жадвали:
18 март
HY-051 Тошкент 7:00 — Ургенч 8:40
HY-052 Ургенч 9:20 — Тошкент 10:50
HY-021 Тошкент 7:00 — Бухоро 8:10
HY-022 Бухоро 8:50 — Тошкент 9:55
19 март
HY-021 Тошкент 6:35 — Бухара 7:45
HY-022 Бухоро 8:25 — Тошкент 9:30
HY-023 Тошкент 19:45 — Бухоро 20:55
HY-024 Бухоро 21:35 — Тошкент 22:40
20 март
HY-053 Тошкент 13:10 — Ургенч 14:50
HY-054 Ургенч 15:30 — Тошкент 17:00
21 март
HY-021 Тошкент 6:35 — Бухоро 7:45
HY-022 Бухоро 8:25 — Тошкент 9:30
22 марта
HY-051 Тошкент 20:10 — Ургенч 21:50
HY-052 Ургенч 22:30 — Бухоро 23:30
HY-052 Бухоро 0:10 — Тошкент 1:05
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей