ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” га учинчи орзу лайнери ...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” га учинчи орзу лайнери олиб келинди

“Тошкент” халқаро аэропортига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинган учинчи “Boeing-787 Dreamliner” самолёти келиб қўнди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи чоғида ҳамроҳлиқ қилган мамлакатимиз делегацияси аъзолари “Орзу лайнери”нинг илк йўловчилари бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси раҳбариятига хорижий мамлакатларга қатновлар сони ва сифатини ошириш, бунинг учун энг замонавий самолётлар ва технологиялардан фойдаланиш зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Миллий авиакомпаниямизнинг ушбу русумдаги учинчи авиалайнери аввалги иккита “Boeing 787-8 Dreamliner”дан йўловчи ўриндиқларининг сони кўплиги ва экипаж дам олиши учун алоҳида бўлинма ташкил этилгани билан фарқланади. Самолётда 24 бизнес ва 246 иқтисодий классли жами 270 ўриндиқ бор. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу замонавий ҳаво лайнери узлуксиз 16 соат парвоз қила олади.
Лайнерга бошқа “Boeing-787 Dreamliner” ҳаво кемаларидаги каби ёнилғи тежаш самарадорлигини ошириш, шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага заҳарли газ ажралиб чиқишини камайтириш имконини берувчи двигателлар ўрнатилган. Унинг замонавий кенг ўриндиқлар, янгича ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар, пол қопламалари ҳамда ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар билан жиҳозлангани йўловчиларга парвозни юқори даражадаги қулайликда, мароқли ўтказиш имконини беради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг “Боинг” компанияси ўртасида битим имзоланган. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси парки 2020 йилга қадар ушбу русумдаги 6 та самолётга эга бўлади.

Миллий авиакомпания мутахассисларининг юқори тайёргарлик даражаси туфайли эксплуатация жараёнида “Boeing 787 Dreamliner” самолётлари 100 фоизлик ишончлилиги таъминланган. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей