ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / Ўзбекистон минтақавий сиёсатидаги янги жўшқинлик...

Ўзбекистон минтақавий сиёсатидаги янги жўшқинлик – Марказий Осиёда барқарорлик ва ривожланиш омилидир

2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлди. 9 сентябрда Тошкентда Шавкат Мирзиёев ХКП МК сиёсий-юридик комиссиясининг котиби , ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг раисдоши Мэн Цзяньчжуни қабул қилди ва хар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун унга “Дўстлик ” орденини топширди. 9-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон раҳбари Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити иштироки доирасида қўшни Қозоғистонда бўлди ва Афғонистон, Эрон ва Туркия пешвозлари билан учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон Президенти ташқи иқтисодий фаолиятининг бундай мазмунга бой жадвали Марказий Осиё минтақавий жараёнлари га сифат жиҳатдан янги жўшқинлик беради.

Шак-шубҳасиз, бу айрим объектив сабабларга кўра бутун Марказий Осиё минтақаси барқарор жўшқин ривожланиши ва янги қулай шароитларни таъминлаш , барқарорликни мустаҳкамлаш учун асосий ролни ўйнайди.

Биринчидан, Ўзбекистон - Марказий Осиёда энг йирик давлат . Унинг аҳолиси 90-йиллар бошидан 20 млн. кишидан 32,5 млн.дан ошди ва бутун минтақа аҳолисининг ярмини ташкил қилади. Ўн бир йил давомида Ўзбекистон иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатларини намойиш этиб келмоқда. Халқаро молия ташкилотлари 2017-2018 й.й. ИЯМ камида 7,4 % даражасида ўсишини кутишмоқда.

Бошқача қилиб айтганда Марказий Осиё аҳолисининг ярми бундай ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг юқори суръатлари билан 
“таъминланган”.

Ўзбекистон раҳбари бутун халқ муҳокамаси йўли билан қабул қилинган Ўзбекистонни 2017-2021 й.й. ривожлантириш Стратегиясини қабул қилиб ижтимоий-сиёсий , савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мислсиз ислоҳотларни ўтказмоқда.
Иккинчидан, Ўзбекистон минтақа барча қардош мамлакатлари билан , жумладан Афғонистон билан ҳам умумий чегараларга эга бўлган Марказий Осиёдаги ягона давлатдир. Халқаро доираларда Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим давлат деб ҳисоблашади, унинг олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатига бутун минтақадаги барқарорлик ва ҳавфсизлик боғлиқдир.
Ўтган йилнинг оҳирларида Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди нутқларида ЎЗбекистоннинг ташқи сиёсатидаги асосий устуворларидан Марказий Осиё бўлишини эълон қилган эди.

Бутун халқ томонидан сайланган ЎЗбекистон Президенти сифатида биринчи ташрифларини Ш.М.Мирзиёев Марказий Осиёдаги қўшни давлатларига -Туркманистон ва Қозоғистонга қилди.
Қирғизистон Ўзбекистон раҳбари йил бошидан бери ташриф қилган учинчи мамлакат бўлди.

. Қирғизистон Республикасига давлат ташириф чоғида Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевлар икки малакатлар ўртасида барча соҳаларда алоқаларни ва ҳамкорлик истиқболларини кенгайтириш масалаларини муҳокама этишди. Юқори даражадаги музокаралар натижалари шуни кўрсатдики, бугун ЎЗбекистон ва Қирғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги муносабатлар янги даражага кўтарилди.

Учрашувлар чоғида ўзбек раҳбари “Ўзбекистон халқларимиз ўртасидаги кўпасрлик дўстлик ва ҳамкорликни юқори қадрлайди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидагги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорликни ривожлантириш ташқи сиёсатимизнинг муҳим йўналишларидандир, “ – деб таъкидлади.

Ўзбек раҳбари ташрифининг натижалари сўнгги йигирма йил давомида мислсиз бўлди ва икки томоннинг баҳо бериши бўйича “тарихийдир”. Икки раҳбарлар музокаралари натижасида ЎЗбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида қўшма баёнот, ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисида Шартнома имзоланди. Ундан ташқари, икки давлат раҳбарлари яқин йилларда икки итомонлама савдони 500 млн. долларгача кўпайтиришга қарор қилишди. 2017 йил бошидан ўзаро товаралмашинуви 60 фоизга ошди ва 150 млн.долларни ташкил қилди.

Ш.Мирзиёев ва А.Атамбев “Ўзбекистон –Қирғизистон-Хитой” темирйўл магистрали лойиҳасини қисқа муддатларда амалга оширилишидан манфаатдорликларини таъкидлашди. Ушбу лойиҳани амалга оширилиши ички товаралмашинуви ўсишига кўмаклашади, Марказий Осиёни “Шарқ-Ғарб” йўналиши бўйича фойдали транзит бўғини сифатида ёқимлилигини оширади.

Шу билан бирга Тошкент ва Бишкек “ЎЗбекистон-Қирғизистон-Хитой” янги автомобиль йўлагини яратиш учун барча кучларини сафарбар қилишларига ишонч билдиришди. Унинг амалга оширилиши минтақадаги мамлакатлар ўртасида ўзаро фойдали алоқаларни кенгайтирилишига ва, шунингдек, уларнинг биргаликда иқтисодий ривожланишига қўшимча туртки бўлади
Бундан ташқари, ушбу лойиҳани амалга оширилиши бутун Марказий Осиёнинг Шарқни Ғарб билан боғловчи муҳим транзит-коммуникация боғловчи бўғим сифатида геоиқтисодий ёқимлилигини деярли оширади . Осиё-Тинч океани минтақаси, авваламбор Хитойни, бир томондан, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларини иккинчи томондан қисқа йўл билан боғловчи янги стратегик имкониятлар очилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ЎЗбекистон ва Хитой биргаликда олиб борган ҳаракатлари туфайли 2016 йилда Қамчиқ довонидан темирйўл тоннели қисқв муддатларда ишга туширилган эди. Ушбу йшл яқин келажакда Шарқ ва Ғарб ўртасида янги “Ипак йўлининг иқтисодий минтақаси ” бўйлаб халқаро инфратузилмавий лойиҳаларни шакллантирувчи стратегик участка бўлади.

Шак-шубҳасиз, бу барча Марказий Осиё мамлакатларини ривожлантиришга янги туртки бўлади. Бундан Марказий Осиё мамлакатларининг бошқа шериклари, Туркия, Эрон манфаатдордир. Улар Марказий Осиёни Хитой ва Осиё Тинч океани минтақаси бозорлари билан боғловчи табиий кўприк сифатида кўришади

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей