ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / Ўзбекистон - Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги у...

Ўзбекистон - Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Инвесторларни миллий чегаралар билан бўлинган минтақа қизиқтирмайди, уларга “яхлит катта ўлка керак Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида қайд этишича, давлатимиз раҳбарининг нутқи янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги қиёфасини жаҳон жамоатчилигига намойиш қилди.

С. Сафоевнинг билдиришича, Президентимизнинг фаол минтақавий сиёсати, “тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий топган Марказий Осиё — биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир”, деб таъкидлаши сиёсатчилар диққатини тортди. 

Очиғи, кўп йиллар давомида Марказий Осиё бизнинг ташқи сиёсатимиз учун устувор аҳамиятга эга, деб айтсак-да, амалда ундай деб бўлмасди. Авваламбор, халқларимиз ришталарига тўсиқлар яратилганди. Чегарадош ҳудудлардаги одамларнинг борди-келдисида ҳам муаммолар тўпланиб қолганди. Қисқа даврда, яъни сўнгги бир йилда Ўзбекистон раҳбари томонидан фаол минтақавий ташқи сиёсат амалга оширилиши натижасида Марказий Осиёда батамом янги сиёсий муҳит вужудга келди. Тўғри, муаммолар ҳали ҳам бор, уларнинг устида кўп ишлашимиз керак. Лекин интенсив, деярли ҳар ой бўлиб ўтаётган учрашувлар янги йўллар очилишига, халқларнинг яқинлашувига олиб келаяпти. Давлатимиз раҳбари нутқида бу борада аниқ таклифлар илгари сурилгани, жумладан, Марказий Осиё давлатлари Президентлари мунтазам учрашувлар ўтказиши таклиф қилингани диққатга сазовор. Яъни саммитларни институционаллаштириш даври келди. Бундай ташаббуслар чет эллик инвесторлар учун ҳам айни муддао. Чунки улар тор миллий чегаралар билан чекланиб қолгиси келмайди. Уларга йирик ва кенг қамровли бозор керак. Шу маънода, Ўзбекистон раҳбари олиб бораётган ташқи сиёсат нафақат Ўзбекистон учун, балки Марказий Осиё ҳамда дунё ҳамжамияти учун аҳамиятлидир.

“Марказий Осиёнинг муаммоларини ҳеч ким четдан келиб ҳал этиб бермайди. Бу ердаги халқларнинг ўзи унинг ечимларини топиши керак. Бунинг учун платформа лозим. Шу йил ноябрь ойида Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказиладиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги юқори даражадаги халқаро анжуманда минтақадаги фундаментал муаммоларни муҳокама қилиш учун ана шундай муҳим платформа яратилади. Бу ташаббус Марказий Осиё давлатлари, ҳамкор давлатлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди”, деди С. Сафоев.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей