ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / Ялпи ҳудудий маҳсулотларни баҳолаш ишлари амалга о...

Ялпи ҳудудий маҳсулотларни баҳолаш ишлари амалга оширилди

Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йилнинг январь – марти учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулотни (кейинги ўринларда – ЯҲМ) дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилди.

ЯҲМ – миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян вақт давомида минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институстионал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси сифатида ҳисобланади.

2018 йилнинг январь – марти якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (23,2 %), саноатнинг энг юқори улуши Навоий вилоятида (69,1 %), қурилишнинг энг юқори улуши Жиззах вилоятида (11,1 %), хизматлар соҳасининг энг юқори улуши эса, Наманган вилоятида (66,0 %) кузатилмоқда.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (3,5 %), саноатнинг энг кам улуши Сурхондарё вилоятида (12,2 %), қурилишнинг энг кам улуши Тошкент вилоятида (4,0 %), хизматлар соҳасининг энг кам улуши эса, Навоий вилоятида (20,2 %) қайд этилди.

2018 йил январь-мартида 13,2 мингта янги кичик корҳона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 % кам демакдир.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ҳолатига аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн. сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн. сўмни ташкил этди.

Бу ҳақда  сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей