ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Таҳлил / Сувдан фойдаланиш : Марказий Осиё ривожланиши олди...

Сувдан фойдаланиш : Марказий Осиё ривожланиши олдида янада жиддийроқ таҳдидлар турибди

“Афсуски, бугун хеч бир дарсликда, бирон бир мактаб, коллеж, институтларда болаларимизга сув бу муқаддас неъмат, уни авайлаб, асрашимиз кераклиги тўғрисида ўқитишмайди! Ёш авлодни сувни асраш, уни муқаддас деб билиб шу мавзуларда миллий телевидение орқали мультиклар кўрсатишмайди, теле-ва радиоэшиттришлар йўқ, китоблар ҳам нашр этилмаган.”

Минтақада сув манбааларидан фойдаланиш ва бошқариш соҳаларидаги вазиятга бағишланган ахборот кампанияси бошланиши олдидан Марказий Осиё сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи Давлатлараро комисссиясининг илмий-ахборот маркази оммавий ахборот воситалари учун пресс-релизини тарқатди.

Ҳаммамиз ҳам - ер сайёраси аҳолиси – ягона сув истеъмолчилари, сувдан фойдаланувчилармиз ва сувни келажак авлодларга сақлаб қолишдан ҳаммамиз манфаатдормиз. Чунки фақат сув бор жойда ҳаёт бор, сув бор жойда ўсимликлар ўсиши, ҳайвонлар кўпайишими, инсон яшаши мумкин.

Афсуски , чўл- биёбонлар манзаралари кўп учрайдиган бизнинг минтақамизда ҳам, ханузгача сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, унинг ҳар бир томчисини ишга сарфлаш, сувни келгуси авлод учун сақлаб қолиш учун етарличи диққат ва эътибор қаратилмаган.

Бунинг учун мисоллар кщз олдимизда бўлса ҳам. Яқинларда ҳам Амударё ва Сирдарё тошқин, тўла бўлиб оқишарди, энди эса айрим участкалари, шунчалик саёзки, уни моллар бемалол у қирғоқдан бу қирғоққа кезиб ўтишади. Битта авлод умри давомида Орол дегизи ҳам кичиклашиб кетди. Уни сувини сизлар билан биз ичиб тугатмаган бўлсак, унда биздан олдинги авлод қуритган. Нимага шундай бўлди?

Биринчидан ,Орол денгизи суви оқиб чиқиб кетмайдиган денгиз, бу дегани у очиқ океан билан боғлиқ эмас. Ички балансини сақлаб туриш учун оқиб кирадиган сув , чиқиб кетадиган сувга тенг ёки бўлиши керак, истеъмолини ҳам ҳисобга олган холда. Иккинчи томондан денгиз жуда саёз ва ясси. Унинг устки қисмидан бўғланиб кетадиган сув бир йилда бир метрча ва табиий холда Амударё ва Сирдарёдан оқиб келадиган сув ва ёғингарчиликлар билан қопланмайди.

1960 йилларгача аҳоли ҳам бўлмаган, дарёлардан сув ҳам кам олинган, денгизнинг сув баланси бузилмаган ва у дегиз сатғидан 53 метр белгисида бўлиб турган. Денгиз суви камайиши бошланган даврдан бошлаб , минтақа аҳолиси беш мартага кўпайди, суғориладиган ер майдони икки мартага, саноат ишлаб чиқариш ҳажми беш мартага кўпайди.
Табиийки, сув истеъмоли , сувни олиш кўпайди. Шунда савол пайдо бўлади, ушбу эҳтиёжлар учун сувни камроқ ишлатса бўлармиди?

Шак-шубҳасиз мумкин. ЎЗбекистон тажрибаси бунга яққол мисолдир 1980-1990 йилларда – Орол денгизи сатҳи энг кўп пасайган йилларда минтақа бўйича суғориш бир гектарга 14 мингдан – 15,4 минг куб метр сув олган, Шу вақтнинг ўзида Мирзачўл янги зонада суғоришга бир ярим баробар сув кам кетган , чунки суғоришда лотоклар, қувурлар, деворлари қопланган каналлардан фойдаланилган ( проф. В. Духовний маълумотларига кўра. “Мирзачўлни ўзлаштириш ва суғориш”, “Колос”, 1980 ).

Агарда Бутун Марказий Осиё шу каби сув олиш билан суғоришни ўтказганда эди, табиийки Орл денгизида ҳозир сув анча кўп бўлган бўлар эди. Албатта, бу денгизни қуриб қолишидан қуткариб қолмас эди, фақат сув денгизда бунчалик камайиб кетмас эди.


Энди Марказий Осиёни ривожланиши олдида янада жиддийроқ таҳдидлар турибди , Биринчи навбатда, иқлим ўзгаришининг оқибатларидир.

Ўзбекистон гидрометеорология марказининг маълумотларига таяниб , 2002 йилда уч хил иқлим сценарийларига асосланган таҳминлар кўриб чиқилган эди. Амударёни ўртача сув даражаси 2050 йилгача бир йилда 3 куб км камайиши инобатга олинган, Сирдарё бўйича ушбу камайиш йиллига 2 ва 1 куб км ташкил қилиниши ҳисобга олинган.

Кейинрок эса марказ яна бошқа рақамларни олди. Марказ мутахассисларининг тахминларига кўра Сирдарё бўйича сув оқиб тушиши 1,9 куб км камайиши мумкин, Амударё бўйича анча камроқ 5, 6 ва 8 куб км гача камайиши мумкин.

Шундай қилиб, охирги иқлим сценарий таҳминларининг натижалари ёқимсиз. Амударё бўйича сув етишмовчилиги 3,.5 -4 куб км гача бўлиши мумкин, Сирдарё бўйича 1 куб км гача, Норин дарёсида - 0,5 куб км, Қорадарёда – 0,4 куб км. Амударё бўйича яна Афғонистон томонидан сувни кўпроқ олиниши таҳмин қилинмоқда . Хозир Афғонистон 2,2 куб км сувдан фойдаланади, кейинчалик бу рақам 6 куб км гача етиши мумкин. Ундан ташқари Афғонистон Тожикистон билан биргаликда Пянж дарёси имкониятларидан биргаликда фойдаланиш лойиҳасини тайёрлаш бўйича имзолашган . Унга кўра иккита йирик гидротехник мажмуа - Даштимжум ва Юқори Амударё ГЭС ларини ишга тушириш назарда тутилмоқда. Ҳар йили сув омборларида 2 куб км сув олиб қолинса, 2030 йилга келиб сув ресурслари битта одамга бир йилга 2200 дан 1400 куб м гача камаяди ( аҳоли ўсиш суръати 1 % ташкил қилганда).

БМТ классификацияси бўйича бир йилда бир кишига 1000 кум м сув таъминотининг чегараси ҳисобланади, жаҳонда ҳар бир кишига 280-350 куб м сув истеъмол қиладиган мамлакатлар ҳам бор ( Исроиль , Иордания, Қатар).
Улар қай аҳволда яшашмоқда? Сув интизомига қатъий риоя қилиб, улар ҳеч ҳам сувни исроф қилишмайди, ёшлигидан болаларига уқтириб боришади. Телевидение, радио, газеталар орқали доимо сув ресурсларини тежаш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей