ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / Суд тизимига ишонч даражаси ошмоқда

Суд тизимига ишонч даражаси ошмоқда

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Жамоатчилик фикри кўзгусида суд-ҳуқуқ тизими ислоҳоти» мавзусида ижтимоий сўров ўтказилди. Сўровда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 18 ёшдан юқори бўлган 1100 киши иштирок этди. Уларнинг 49,2 фоизи аёллар, 50,8 фоизини эркаклар ташкил этди.

Қайси ҳудудда яшаши, ёши, мутахассислиги, ижтимоий ва этник келиб чиқишидан қатъи назар аксарият (81,5 фоиз) сўров иштирокчилари суд тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади.

Шу билан биргаликда, фуқароларнинг фикрича, суд тизимида яна бир қатор камчиликлар мавжуд. Жумладан судларнинг улар фаолиятига аралашувлардан тўлиқ мустақиллиги таъминланмаган, судьялар орасида ноқонуний ҳаракатлар, коррупция, одамларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатлари учраб турибди, адолат тамойиллари бузилиб, ишларни кўриб чиқишда сансалорликларга йўл қўйилмоқда.

Аксарият респондентлар судларнинг улар фаолиятига учинчи шахсларнинг аралашувидан мустақиллиги таъминланмаган, деб ҳисоблайди. Айни пайтда мустақил ва холис судьялар корпусини шакллантириш учун янада таъсирли чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланган.

Қайд этиш жоизки, судлар мустақиллиги таъминланмаган, деб ҳисобловчи респондентлар сони ўтган йилларга нисбатан ўсган. Бундай фикрни қўллаб-қувватловчи респондентлар сони айниқса Қорақалпоғистон (22,2 фоиз) ва Сурхондарёда (21,9 фоиз) юқори. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 14,3 фоиз, 
Жиззах вилоятида — 11,4 фоиз ва Тошкентда 9,3 фоизни ташкил этган.

Судларнинг фаолиятлари “бутунлай ёпиқ” деб ҳисоблайдиган респондентлар сони ортган.

Тошкент, Жиззаҳ вилоятидан сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи судларнинг иши тўла очиқ эмас деб ҳисоблашади. Фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судлар фаолияти бутунлай ёпиқ деб Қорақалпоғистонда ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 28,6 фоизи, Қашқадарё вилоятидан 23,1 % иштирокчилар таъкидлашди.

Фуқароларнинг кўпчилиги судлар фаолияти билан қизиқиб туришади. Сўровда иштирок этганларнинг 28,6 % қизиқиши юқори. 52,3 % - ўртача, 20,2 % - умуман қизиқиши йўқ.

Яшаш тури кесимида маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, шаҳарликлар бу масалага кўпроқ қизиқишар экан, қишлоқ аҳолисига нисбатан, эркакларда ҳам қизиқиш аёлларга нисбатан кўпроқ.

Сўров жараёнида шу нарса аниқландики респондентларни таълим даражаси юқори бўлганлари, суд тизими фаолияти билан кўпроқ қизиқишар экан.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей