ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / МДҲ: КЎП ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ МЕХАНИЗМИ

МДҲ: КЎП ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ МЕХАНИЗМИ

Шу йилнинг 10-11 октябрь кунлари бўлиб ўтган МДҲ саммитида ¬Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорлик имкониятлари кенг эканлиги ва бу жараён изчил давом эттирилиши яна бир бор ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат -Мирзиёевнинг саммитдаги нутқи МДҲга “тамомила янги келажакка таклиф” сифатида ¬янгради. Бинобарин, Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорлик алоқалари ¬жадал суръатларда янги босқичга чиқиши лозим.

Мамлакатимиз раҳбари дастурий ¬нутқида, моҳиятига кўра, МДҲ механизмини барча шериклар манфаатларини инобатга олган ҳолда, замонавий воқеликларга мослаштириш бўйича аниқ қарашларини баён қилди. Ўзбекистон МДҲ ташкил этилганидан бери сиёсий мустақилликни сақлаб қолган ҳолда, иқтисодий интеграция тамойилига қатъий таяниб, давлатлараро муносабатларни янги асосларда ривожлантириш тарафдори бўлиб келган.

Давлатимиз раҳбарининг Ҳамдўстлик фаолияти истиқболлари ҳақидаги қарашларининг моҳияти шундаки, МДҲ кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг мақбул шакли бўлиб, мазкур тузилма иштирокчи-давлатларнинг манфаатларига хизмат қилади. Буни бирлашманинг 26 йиллик тажрибаси ҳам кўрсатди. Самарали институционал ва ҳуқуқий механизмлар асосида шаклланган ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, Ҳамдўстлик иштирокчи-давлатларининг умумий мақсад, манфаат ҳамда фаолият соҳалари борлиги ҳам МДҲ истиқболлари порлоқ эканлигини ифодалайди.

Бугун Ўзбекистон, ¬Президентимиз ўз нутқида таъкидлаганидек, соҳавий ҳамкорликда, савдо-иқтисодий ¬тизимлардаги лойиҳаларни амалга оширишда, терро¬ризмга қарши курашишда ва турли даражадаги маслаҳатлашувларда фаол қатнашмоқда.
Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик давлатлари билан кўп томонлама ҳамда икки ¬томонлама муносабатлари негизида ¬нафақат МДҲ мамлакатларининг ¬ҳудудий яқинлиги ҳамда ўзаро иқтисодий алоқалари, балки чуқур тарихий илдизга эга бўлган маданий ва маънавий ришталар ётади. МДҲ давлатлари республикамизнинг энг муҳим иқтисодий шерикларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз ташқи савдоси ҳажмида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар улуши

37 фоиздан ортиқни ташкил этади. Йил бошидан буён Ўзбекистон ҳамда МДҲ ¬давлатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 20 фоиздан зиёд ошди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг МДҲ Иқтисодий кенгашидаги иштирокини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори ҳамда ташкилотларнинг қатор соҳавий органлари фаолиятига қўшилишга тайёрлиги Ҳамдўстлик фаолияти самарадорлигини сезиларли ¬даражада юксалтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонинг хўжалик алоқаларини, шу ¬жумладан, ҳудудлар даражасида сақлаб қолиш ва чуқурлаштиришга интилаётгани МДҲ иштирок¬чи--давлатлари иқтисодиётининг тарихий нуқтаи назардан узвийлиги ¬билангина эмас, балки дунё бозоридаги кучли рақобат муҳити ¬билан ҳам боғлиқ. Чунки миллий товар ишлаб чиқарувчиларни муҳофаза этиш кун тартибига кўтарилмоқда. Дунё амалиёти шуни кўрсатаяптики, геоиқтисодий воқеликларга биргаликда мослашиш, умумжаҳон иқтисодий муаммоларини ўзаро ¬келишган ҳолда ҳал қилиш глобаллашув натижасида пайдо бўлаётган хавфларга амалий жавоб бера олади.
МДҲда улкан салоҳиятга эга бозорнинг мавжудлиги ҳам Ҳамдўстлик давлатларининг иқтисодий соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда мувофиқлаштириш зарурлигини кўрсатади. Бу нафақат анъанавий иқтисодий ишлаб чиқариш алоқаларини сақлаб қолиш, балки уларни самарали ривожлантириш имконини яратади. Ҳам¬дўстлик маконида икки томонлама савдо битимларига асосланадиган эркин савдо тизими амал қилади. Шу билан бирга, Президентимиз қайд этганидек, Ҳамдўстлик маконида ҳеч қандай истисно ва чекловларсиз тез фурсатда тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакл-лантириш лозим. Мамлакатимиз раҳбари амалда кучли ҳуқуқий асосларни яратишга чақирди. Бу МДҲ ҳуқуқий қоидалари доирасида иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда миллий ¬бозорларда ҳалол рақобатни ¬таъминлаш имконини беради.

Иштирокчи-давлатларнинг саноат кооперациясини кенгайтириш ушбу вазифани ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилиши мумкин. Авваламбор, технологик, ишлаб чиқариш ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш зарур. МДҲ маконида кооперация механизми инвестициявий, техник, таркибий ҳамда молиявий сиёсатни ўта муҳим йўналишларга жалб этишнинг замини бўлади. Бундай муваффақиятли ҳамкорлик, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, бозорларни кенгайтириш ва кўплаб ижтимоий масалаларни амалий ечишга хизмат қилади.

Президентимизнинг МДҲ маконида самарали интеграциялашган транспорт тизимини ривожлантириш таклифи ҳам ушбу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугунги замонавий воқеликлар маъмурий тартибот ҳамда рег¬ламентларни такомиллаштириш, юк ташувлари ва транзит учун ўзаро преференциялар тақдим этиш тизимини такомиллаштиришни талаб қилади. МДҲ иштирокчи-мамлакатлари иқтисодиётида транспорт тизимини тараққий топтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга оладиган бўлсак, ўзаро келишилган транспорт-логистика сиёсатини олиб бориш, давлатлараро транзит инфратузилмасини ривожлантириш тамойилларига ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бу нафақат товарлар ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтиради, айни пайтда Ҳамдўстлик ягона иқтисодий маконини шакллантиришга қўшимча туртки бўлади.

Давлатимиз раҳбари МДҲ мамлакатларининг инновация ҳамкорлигини жадаллаштириш масалаларига, жумладан, юқори малакали кадр¬лар тайёрлаш бўйича қўшма дастурлар, юқори технологиялар соҳасида лойиҳалар, шунингдек, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришга алоҳида эътибор қаратди.

Ҳар қандай давлат ҳамда жамиятнинг асосини ташкил этадиган оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш Саммит доирасида муҳокама қилинган долзарб масалалардан бири бўлди. Мамлакатимиз раҳбари Саммит иштирокчиларига мурожаат этаркан, бугунги глобаллашув шароитида ҳар қандай давлат ҳамда жамиятнинг асосини ташкил қиладиган асл ва фундаментал қадриятларни унутмаслигимиз лозимлигини қайд этиб ўтди. Бугунги кунда Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари оила институтини мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялаш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда тобора муҳим роль ўйнамоқда. Айнан шунинг учун ҳам ушбу долзарб соҳада тажриба алмашиш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан келгуси йилда халқаро конференция ўтказилади.
Ўзбекистон Президенти қайд этганидек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги биз учун устувор соҳаларда амалий ҳамкорлик қилишнинг ғоят муҳим институтидир, Ҳамдўст¬лик иштирокчи-мамлакатлари эса бизнинг доимий шерикларимиз, қўшниларимиз ва дўстларимиздир. Шунинг учун Саммитда муҳим ¬йўналишлардан бири сифатида кенг имкониятлари ҳамда улкан салоҳияти ҳалигача тўлиқ ишга солинмаган туризм соҳаси кўриб чиқилди. Бу МДҲга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини 2020 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини мақсадли амалга ошириш ва аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни кун тартибига қўяди. Шу сабабли ¬давлатимиз ¬раҳбари Ҳамдўстликнинг Туризм бўйича кенгашининг нав¬батдаги мажлисларидан бирини Самар-қандда ўтказишни таклиф этди.

Умуман, барча иштирокчи-давлатларнинг тарихий ришталари ҳамда муштарак мақсадлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг кенг имкониятларига мутлақо янгича назар ташлашни тақозо қилади. Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ саммитидаги нутқи айнан шу эзгу мақсадни кўзлагани билан тарихий аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳамкорлик учун қатъий киришган ва ушбу бирлашмани мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни пойтахтимизда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилиши ҳамда 2020 йилда Ҳамдўстликка раисликнинг қабул қилиниши ¬бунинг яққол тасдиғидир.

Алексей КУСТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей