ru en ўз
1 USD = 7790.2  
1 EUR = 8888.62  
1 RUB = 115.07  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Таҳлил / Энг машҳур Интернет-ресурслар номи эълон қилинди

Энг машҳур Интернет-ресурслар номи эълон қилинди

“Миллий маркетинг маркази” корхоналари уюшмаси “Intarget.uz” компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимиз интернет статистикасига оид махсус нашр тайёрлади. Унда ижтимоий тармоқ ва веб-саҳифаларга ташриф буюрувчилар сони ҳақидаги маълумотлар, энг машҳур мобиль телефонлар ва иловалар рўйхати акс этган.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони 15 миллион киши ва уларнинг 80 фоизи мобиль трафикдан фойдаланади. www.uz миллий қидирув тизимининг маълум қилишича, www.daryo.uz янгиликлар сайти Ўзнетдаги энг оммабоп сайтлар ўнталигида етакчилик қилмоқда. 2018 йил 15 январь ҳолатига кўра, ушбу сайтга бир кеча-кундузда қарийб 330 минг фойдаланувчи кирган. www.kun.uz янгиликлар сайти иккинчи, спорт янгиликлари сайти www.stadion.uz учинчи ўринда қайд этилган.

Мамлакатимизда бир неча йилдан буён “Одноклассники”, “Facebook”, “ВКонтакте” тармоқлари энг машҳур ижтимоий тармоқ бўлиб қолмоқда. Масалан, юртимиздаги 2 миллион интернет фойдаланувчи ok.ru ижтимоий тармоғига мунтазам ташриф буюради, “Facebook” тармоғининг аудиторияси эса, фотосурат ва видеоёзувлар билан алмашиш учун мўлжалланган “Instagram” бепул иловаси билан қўшиб ҳисоблаганда 1,6 миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил этади. Оммабоплиги бўйича “Telegram” мессенжери биринчи ўринни эгаллайди. “Прикол” ва “kun.uz” сайтларининг ҳар бири 217 мингдан ортиқ обуначига эгалиги билан ўзбек телеграмм-каналлари ичида етакчилик қилмоқда.

Мамлакатимиз бўйича ўтказилган статистика рейтингида “Google” компанияси ишланмалари бир неча етакчи ўринларни эгаллаган. Масалан, “Chrome” браузери ва “Google” қидирув тизими энг оммабоп деб топилди. Ушбу тизимдан фойдаланувчиларнинг 76 фоизи фойдаланади. Юртимиз интернет фойдаланувчиларидан 19 фоизи мурожаат этувчи “Яндекс” қидирув тизими иккинчи ўринни эгаллади.

Мобиль телефонлар ишлаб чиқарувчиларининг статистикаси ҳам ғоят қизиқарли. “Samsung” компанияси телефонлари рейтингнинг биринчи ўринига сазовор бўлган. Бошқа қатор вендорлар иккинчи, 16 фоиздан ортиқ бозор улушига эга “Nokia” телефонлари эса учинчи ўринда қайд этилган. Бу маҳаллий бозорда мазкур компанияда ишлаб чиқарилган тугмали телефонларга ҳануз эҳтиёж баландлиги натижаси бўлса керак. Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорида “Huawei” компанияси смартфонлари оммабоплиги деярли икки баробар ўсган бўлса-да, бугунги кунда уларнинг улуши атиги 2,1 фоизни ташкил этмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей