ru en ўз
1 USD = 7790.2  
1 EUR = 8888.62  
1 RUB = 115.07  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Таҳлил / Эксперт фикри: Қашқадарё вилоятини янада кўпроқ ту...

Эксперт фикри: Қашқадарё вилоятини янада кўпроқ туристлар жалб этиш учун нима қилмоқ керак?

Қашқадарё вилоятининг туристик имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Тадқиқотлар натижасига кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Туризм ва сервис” кафедраси ўқитувчиси Дилноза УМИРОВА мана шундай хулосага келди:

– Ҳа, бу ерда мунтазам равишда “Қашқадарё – ҳунармандлар маркази” фестивали ўтказилади. Оқсарой ва бошқа мозий объектларини сақлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Шаҳрисабзда миллий санъат галереяси бунёд этилди. Бугунги кунда ҳудудда 32 та меҳмонхона бор, ўнлаб турфирмалар ишлаб турибди, “Хабарлик”, “Кулоллик”, “Зингирон”, “Ўрда”, “Заргарлик”, “ҚўшҳовузЮ, “Қўзигузар” каби НЕСКО рўйхатига киритилган Шаҳрисабз маҳаллаларида ташкил этилган 30 дан зиёд меҳмонхона уйлар мавжуд. Шунда бўлса-да, бу маҳаллалар ҳудудида 2753 та хусусий уйлар борлигини ҳисобга олинса, маҳаллий даражадаги туризм салоҳияти қанчалик очилмаганини англаш мумкин.

Қолаверса, ҳудуддаги соҳалар инфраструктурасини ўрганиш жараёнида тарихий ёдгорликларнинг анча-мунчаси қаровсиз эканлигини қайд этилди. Яна қанчаси таъмирталаб. Мисол учун, 1520 йилда бунёд этилган Лангар-ота музей комплексини олайлик. Манбалар тасдиқлаганидек, бу ерда қадим диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг улуғ вакиллари – шайҳ Абулҳасан Ишқий, унинг ўғли Муҳаммад Содиқ ва невараси Абулҳасан Охундларнинг ҳоки ётибди. Объект аналогик равишда фақат Туркияда, буюк Қозизода Румийнинг дафн этилган масканида мавжуддир. Комплекс ҳудудидаги масжидда яна бир ўтмиш ёдгорлиги – жайрон терисидаги Қуръони Каримнинг қўлёзмаси сақланади. Қисқаси, бу ер тақводорлар, зиёратчилар ва олимлар учун жуда муҳим маскандир.

Бироқ мақбара реставрация қилинганлигига қарамай, унинг атрофидаги ҳудуд ободончиликка муҳтождир. Бу ерда дам олиш жойлари, сувенирлар сотиладиган савдо нучтаси, ошхоналар, йўл-транспорт инфраструктураси учун жой ажратилмаган. Яна бир объект — Хумдон ота ёдгорлиги ҳалигача ўрганилмаган, реестрга киритилмаган, у қайта тикланиш ва ҳимояга муҳтождир. Туя Бўйноқ Остонабуви тарихий ёдгорлиги ҳам худди шундай ачинарли аҳволдадир.

Нима учун ер қаъридан минерал сув отилиб чиқиб, кўл ҳосил қилган Кўнсойда санаторий қуриш мумкин эмас? Маҳаллий аҳолининг айтишича, кўл суви аллергия, ошқозон-ичак, тери ва бод касалликларига даво бўлар экан. Хўжаипок ота маскани ҳам худди шундай хусусиятга эга жойлардан бири ҳисобланади. Юқорида номлари келтирилган ҳар икки объект сергавжум жой бўлса-да, бирор туристик инфраструктура ҳақида гап бўлмаган. Одамлар мутахассисларнинг назоратисиз, антисанитария шарт-шароитида, ўзбошимчалик билан чўмилишади. Буни устига бирорта автомагистралда номи кўрсатилмаган жойни топиб келиш учун улар узоқ йўл босмоқдалар.

Узоқ чақиримларга чўзилган Тошкент-Термиз трассани босиб ўтарканман, кўплаб йўл белгилари занглаб, бўёқлари ўчиб кетганини пайқадим. Ахир, туристик имижни яратиш учун ҳар бир майда-чуйда деталь муҳим. Инглиз тилида кўрсаткич ва маълумотлар киритиш ҳам мақсадга мувофиқ бўларди, негаки чет эллик туристлар йўлларимиздан машиналарда ҳам, велосипедларда ҳам ўтишади.

Қашқадарёнинг ноёблиги ҳақида гапираркан, менинг учта севимли диққатга сазовор объектларим ҳақида сўзламасдан ўтиб кетомайман. Биринчиси – Юра даврида яшаган динозаврнинг тош қотган излари бор Хисор қўриқхонаси. Иккинчиси – 870 метрли Амир Темур ғори. Ривоятларга кўра, бу ғорда душман қабилалар томонидан қувилган буюк аждодларимиздан бири бирмунча вақт яшаган экан. Ғор шуниси билан жозибалики, унда улкан – 2 метргача бўлган сталактитлар мавжуд. Маҳллий табиатнинг яна бир сюрпризи – денгиз сатҳидан 2,1 минг метр баландликдаги тоғда жойлашган “Сутли шар” шаршараси. Шаршара суви 84 метр баландликдан шиддат билан оқиб тушади. Саёҳатчилар бу ерларга келишни, табиатдан қувват олишни, тоза ҳаводан нафас олишни, булоқ сувида ювинишни ёқтиришади. Улардан кўпроқ одамлар баҳра олишини истар эдим. Нима учун бу кўнгилочар жойларни саёҳат маршрутига киритмаслик керак экан? Меҳмондўст тоғликлар бажонидил туризм билан шуғулланишади, аввало уларни бу ишнинг сиридан воқиш этиш ва кредит заруриятида кўмак бериш лозим.

Туристик сервис даражасини кўтарадиган бир қанча таклифларим бор эди.

Туристлар ориентир олишлари учун шаҳар ва туманларда ахборот маълумот хизмати тармоғини яратиш фойдалидир. Туристик объектлар, масофа, транспорт маълумотлари жойлаштирилган харитали тахталавҳаларни автомагистраллар, автомобиллар тўхташ жойлари, бозорлар ва вокзалларга ўрнатиш даркор.

Алпинист, тиббиёт ходимларининг тавсияларини оладиган бўлсак, тоғли Қашқадарёда спелеотуризмни (ғор туризми) ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Ҳисор қўриқхонасига ҳам мунтазам маршрут ўрнатиш мумкин. “Жазирама саҳродан – тоғ музликларига” номли экотурни йўлга қўйса бўлади.

Кичик меҳмонхоналар қуриб, тоғ масканларида канатли йўлни ётқизиб, Шаҳрисабз атрофида тоғ чанғиси базаси хизматларига ҳам яхшигина талаблар бор. Кўплаб туристлар ташриф буюрадиган шаҳарнинг ўзида эса тантаналар, концертлар, форумлар ўтказиш учун конференция заллари ёки маданият саройлари қуриш лозим.

Меҳмонлар учун оммавий кўнгилочар дастурлар тайёрлайдиган маданият ва санъат ходимларини туризм соҳасига жалб этиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Бир сўз билан айтганда, лойиҳалар учун ғоялар кўп. Жаҳон амалиёти ва миллий тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат-хусусий ҳамкорлик асосида яратилса, уларнинг барчасини амалга оширса бўлади.

(«Народное слово online» портали материаллари асосида тайрланди.)
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей