ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / Биринчи кварталда инвестицияларнинг асосий қисми я...

Биринчи кварталда инвестицияларнинг асосий қисми янги қурилишларга йўналтирилди

Жорий даврда 16 826,6 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 58,8 %и жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 41,2 %и молиялаштирилди.

Жорий даврда ҳам асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг аксарият қисми янги қурилишга йўналтирилган. Янги қурилишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 10 656,6 млрд. сўмни ташкил этиб, жами ўзлаштирилган инвестицияларнинг 63,3 %ини ташкил этди.

Иқтисодиётда мавжуд объектларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта қуроллантиришга йўналтирилган инвестициялар 3 567,5 млрд. сўмни ташкил этди ва Республикада жами ўзлаштирилган инвестицияларнинг 21,2 %ини ташкил этди. Қолган 15,5 %, яъни 2 608,5 млрд. сўм бошқа харажатларга йўналтирилди.
Янги қурилишга йўналтирилган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятида кузатилиб, у 82,0 %ни ташкил этди. Шунингдек, Наманган вилоятида 81,9 %, Сурхондарёда 76,8 %, Қашқадарёда 74,8 % ва Қорақалпоғистон Республикасида 72,4 %ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичнинг энг паст даражаси Тошкент шаҳрида кузатилиб, у 42,9 %ни ташкил этди.

Батафсил маълумотлар билан  ҳаволаси орқали танишинг. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей