ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Таҳлил / "Ўзбекистонда Дерадикаллашиш: иқтисодиётнинг ...

"Ўзбекистонда Дерадикаллашиш: иқтисодиётнинг барча турлари"

“Имом билан ишончли суҳбат экстремизмга қарши энг яхши қурол бўлиши мумкин” .

Ушбу номдаги мақола 8 февраль куни машҳур "TheDiplomat " журнали порталида нашр этилди. Унинг муаллифи - ўзбек ўқувчиларига яхши таниш бўлган «Corsair LLC» консалтинг компанияси бошқарувчи директори, шарқ мамлакатлари бўйича мутахассис, собиқ ҳарбий, америкалик эксперт Жеймс Д. Дурсодир.

Дурсонинг ёзишича, 2017 йилда Ўзбекистон ахборот манбаларига сайёҳлик имкониятлари, иқтисодий ва давлат ислоҳотлари сабабли эмас, балки ўзбек муҳожирлари томонидан Истанбулда, Стокголмда ва Нью-Йоркда содир этилган, 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган учта террорчилик ҳаракати учун киритилмаган. Бу эса, кўпчиликнинг жазавага тушиб, Ўзбекистонни "экстремизм ва радикализмнинг ўчоғи" деб таъкидлашига сабаб бўлди. Муаллифнинг ёзишича, республикага ташрифнинг энг хавфли қисми аэропортдан аэропортга учиб бориш ҳисобланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг қисқа вақт ичида зўравонлик экстремизмига дуч келди. Бу Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) нинг ташкил этилиши билан 1998 йилда юз берди. Ҳаракатнинг икки мақсади бор эди: Ислом Каримовнинг дунёвий режимини ағдариб ташлаш ва Шариат қонунлари мавжуд бўлган исломий давлатни барпо этиш.

ЎИҲ 1999 ва 2000 йилларда Ўзбекистонга бир қатор ҳужумлар уюштирди. Қаттиқ қаршиликка дуч келган бу ҳаракат қўшни мамлакатларга кўчиб ўтди. Каримов режими ички хавфсизлик ва барқарорликни устувор вазифа қилиб белгилаб қўйган бўлса-да, ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик кўплаб фуқароларни бегоналаштирди ва ЎИҲга ўзгача қарашларни жалб қилишда ёрдам берди.
2004 йилда жиҳодчи гуруҳлар Ўзбекистондаги қатор бир қатор террорчилик ҳужумларини уюштирди, 2005 йилда Андижонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Шунга қарамай, Қўшма Штатларнинг собиқ элчиси сўзларига кўра, мамлакат аслида "жуда хавфсиз жой" бўлган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёэв ўз фаолиятини бошлагандаёқ экстремизм таҳдиди ҳақида сўз юритди. 2017 йилнинг июнь ойида у ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг поклигини ҳимоя қилиш замон талаби эканини таъкидлади. У Ўзбекистон исломий илм-фан ва маданиятнинг қадимий бешиги бўлганини, ёшларни диний экстремистик гуруҳларнинг таъсиридан ҳимоя қилувчи имомлар, амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакилларини алоҳида кўрсатиб, барчанинг асосий вазифаларидан бири эканлигини эслатиб ўтди.

Дунёвий Ўзбекистон имомлар, ҳукумат ва фуқаролик жамияти ўртасида ўрнатилган ҳамкорликда радикализмга қарши чоралар муваффақиятли амалга оширилиши мумкин, деб ҳисоблади. Буни тушуниб етган ҳукумат Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида малакали имом-хатибларни тайёрлаш учун Ислом таълим марказларини яратди.

Мирзиёев имомлар ва маҳаллий амалдорлар томонидан тўғри исломий таълим берилиши ёшларнинг диний-эктремизм йўлига киришининг олдини олишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари 1991 йилда атеистик Совет Иттифоқи таркибидан чиқиб, давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни зудлик билан тиклашга мажбур бўлишди, дея ёзади муаллиф.
Мустақилликка эришгандан сўнг, Қозоғистон диний ғоялар учун жой очадиган анъанавий динларни, Ҳанафий исломни ва православ христианликни қайта тиклади. Ёш давлат олдида бир қанча таҳдидлар пайдо бўлгач, 2011 йилда барча уюшмалар қайта рўйхатдан ўтказилиши ва хусусий уйларда диний хизмат кўрсатиш тақиқланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон диний гуруҳларнинг ҳуқуқларини чеклаш, диний фаолиятни назорат қилиш ва диний материалларни цензурадан чиқариш бўйича айбловлар бўйича АҚШ Халқаро Диний Эркинлик Комиссиясининг эътиборига тушди. Бунинг натижасида Давлат департаменти мамлакатни махсус рўйхатга киритди.
Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистон чегараларни яхши назорат қилади, радикализмнинг Интернет орқали тарқатилишига тўсқинлик қилади. Ўзбекистон ёшлари шунчалик билим олиш, ишлаш билан бандки, уларнинг диний-экстремистларнинг даъватига қулоқ солишга вақтлари йўқ, Истанбулда, Стокгольмда ва Нью-Йоркда содир этилган теракт асосчиларининг бирортаси Ўзбекистонда диний-экстремизм оқимига мансуб бўлмаганлигига ҳам урғу берган.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияда ишлаётган тахминан икки миллион ўзбекларни ватанга қайтариш сиёсати мамлакат иқтисодиётини яхшилаш учун хизмат қилади. Бу нафақат муҳожирларни оилаларга қайтаришга ёрдам беради, балки Москва билан мулоқотда мамлакатга кўпроқ эркинлик беради.
Жаҳон банки берган маълумотга кўра Ўзбекистонда жорий йилда иқтисодий ўсиш 5,6 фоизга кўтарилган. Марказий Осиёда энг йирик инвестор бўлган Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам мамлакатга қайтиб келди. У билан бирга кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, савдо молиясини ва агробизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Шу билан бирга муаллиф 2017 йилда 12 миллиард долларлик инвестициялар бўйича келишувларга эришилганлиги, Россия билан 3,8 миллиард долларлик савдо шартномалари, Хитой билан 20 миллиард долларлик битим имзоланганини ҳам таъкидлаган.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей